ҳимоячи
билан улашинг
1. Қўллаб-қувватловчи, ёрдам берувчи; ҳомий.
-
Отахўжа аканинг гапида жон борлигини тушуниб, корандалар жим ўтирар, энди уларнинг ҳимоячиси борлиги далда берарди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
-
Дарҳақиқат, ҳимоячи акалари туфайли унинг дўпписи доимо қайтоқи. Муштум
2. Ҳужум, босқин ва шу кабилардан қўриқловчи, ҳимоя қилувчи.
-
Ватан ҳимоячилари.
-
Самарқанддан қайтган чопар Бобурнинг ҳаёт билан ўлим орасида беҳуш бўлиб ётганини айтиб бергандан кейин, қалъа ҳимоячиларининг бир қисми фитначилар томонга қочиб ўтиб кетди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Армия ҳарбий советининг мурожаати, айниқса, кичик ер ҳимоячиларининг кучига куч, ғайратига ғайрат қўшди. Т. Рустамов, Мангу жасорат
3. ҳуқуқ Судда айбланувчининг манфаатини ёқловчи, уни ҳимоя қилувчи.
-
Жамоат ҳимоячиси.
-
Тергов, суриштирув органлари томонидан олиб борилган тақдирда, ҳимоячининг ишда иштирок этиши ман этилади. Газетадан
4. спрт. Команданинг ҳимоя қисмида ўйновчи.
-
Болалар кўчани бошларига кўтариб, чангитиб, копток тепишарди Икки томоннинг дарвозабони, ҳужумчи-ю ҳимоячилари бор. Р. Файзий, Ҳазрати инсон
-
Бу ўйинда ҳамшаҳарларимиз таркибида ҳимоячи Николай Маслов биринчи марта ўйинга тушди. Газетадан
5. Диссертация, лойиҳа ва шу кабиларни ҳимоя қилувчи, ёқловчи.
-
Ҳимоячи ўз қарашларини ишонарли далиллар билан асослаб, саволларга тўлиқ ва аниқ жавоб берди. Газетадан
ҲИМОЯЧИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HIMOYACHI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳимоячи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар