ҳимм
билан улашинг
1. ундов сўз Таажжуб, шубҳа, ишонмаслик, кесатиш, пичинг кабиларни билдиради.
-
— Сен аввал секин даромад қилсанг, яхши бўлар эди. — Ҳимм — деди Сорахон лабини буриб. А. Қаҳҳор, Сароб
-
— Ҳимм, — деди махдум, — қишлоғингизда оқсоқол йўқми? А. Қодирий, Меҳробдан чаён
2. Бир фикр билдиришда қийналишни, иккиланишни, тутилишни билдиради.
-
[Бақоев:] Турган гапки, Чеховнинг ижоди бошдан-оёқ, бутун моҳияти билан илк буржуазия реализми, яъни ҳимм. А. Қаҳҳор, Адабиёт муаллими
3. Бирор нарсани тушуниб етганликни, ундан қаноат ҳосил қилганликни, мамнун бўлганликни ифодалайди.
-
Мен касалнинг бошланиш жараёнини узоқ ҳикоя қила бошладим. У ора-чорада ҳимм, яхши-яхши, ҳимм, безарар, ўтиб кетади, дея қўярди. Н. Аминов, Қалтис хато
ҲИММ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HIMM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳимм сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар