ҳимар
билан улашинг
1. Эшиб ёки бураб йиғиштирмоқ, қайтармоқ; шимармоқ.
-
Абулзиё қўлтиғидан оғир шоҳи халтача чиқарди-да, халта оғзини ҳимариб, Маждиддиннинг олдига шарақлатиб қўйди. Ойбек, Навоий
-
Султонов кўзларини очиб, шимининг почасини аста ҳимариб, кўтара бошлади. М. Мансуров, Ёмби
2. Эшиб, бураб пишитмоқ.
-
Кампир қўлидаги пахтани ҳимариб, қора чироққа пилик тайёрлади. Эртаклар
-
У ип учини тишлаб узиб, бармоқлари билан ҳимариб, дурни ипга тизаркан, гапини лоқайд давом эттирди. Мирмуҳсин, Қумри ва Таманно
3. Тўғрилаш, тартибга солиш ёки шунчаки эрмак тарзида бармоқлари орасида олиб бурамоқ, ўйнамоқ.
-
Тансиқ ҳаворанг рўмолчасининг учини ҳимариб, унинг ишидан кўз узмаганини пайқади. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар.
-
Лабини ялаб, соқолининг учини ҳимарганича, бир нафас индаёлмай қолди. С. Зуннунова, Олов
-
Рассом дастурхон попугини ҳимарганча, Тоғанинг томидан кўз узмай ўтирар эди. Қ. Кенжа, Нотаниш гул
ҲИМАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HIMAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳимар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар