ҳилвира
билан улашинг
1. Заиф, нимжон ҳолга келмоқ, заифлашмоқ.
-
Бу жанговар воқеаларни эслар экан, кампирнинг ҳилвираган озғин танасида гўё ёшлик қони бирдан жўш ургандай бўлди. С. Анорбоев, Дўстлар
-
— Йиғламанг, буви, худонинг иродаси, — деди Ғуломжон, бундай гаплар онасининг ҳилвираган қалбига малҳам бўлмаслигини билса ҳам. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Аваз устоднинг салқиган қовоқларига ҳилвираган бармоқларига разм солди. Унинг бармоқлари билинар-билинмас титрарди. С. Сиеёв, Аваз
2. Эскириб, ночор ҳолга келмоқ, футури кетмоқ; тўзмоқ.
-
Ҳадемай дарчада Ўтар бобонинг ҳилвираган сариқ тўни кўринди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Эскириб, қирралари ҳилвираб кетган дафтарнинг муқовасига чиройли ҳарфлар билан Холида деб ёзилган эди. У. Умарбеков, Кўк дафтарнинг сири.
3. сўзлашув тили Ҳилпирамоқ.
-
Ҳа, атласларни кийиб олиб, Ҳилвираб келасиз-а бизга. Қўшиқлар
ҲИЛВИРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HILVIRA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳилвира сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан ҲИЛВИРА сўзига берилган маънолар
ҳилвира сўзига янги изоҳ қўшинг