ҳимоя
билан улашинг
1. Ҳаёт, иш-фаолиятда бўладиган ёрдам, қўллаб-қўлтиқлаш; ҳомийлик, паноҳ.
-
Подшоҳ ҳазратлари мени сизнинг ҳимоянгизга топширган эдилар! Агар босқинчиларни топиб жазо бермасангиз, мен подшоҳ ҳазратларининг ҳузурларига паноҳ истаб кетишга мажбурмен! П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
У ҳазратнинг укалари Бойсунқур мирзо отамларни ва устоз Қавомни ўз ҳимояларига олганлар. Мирмуҳсин, Меъмор
-
У Бобурнинг отаси ўрнига ҳукмдор бўлганини эшитиб, ундан ҳимоя сўраш ниятида аркка борган эди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. Хавф-хатар, ҳужум кабилардан сақлаш, қўриқлаш иши; муҳофаза, мудофаа.
-
Ҳар куни бирор уйдан кимдир хайрлашгани кирарди. Қишлоқнинг сара йигитлари армияга — Ватан ҳимоясига кетдилар. И. Рахим, Чин муҳаббат
-
Ҳимояда ётган одамларга тунги ҳужум ва шовқин-сурон оғир таъсир қилишини Шайбонийхон яхши билар эди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
3. Умуман, бирор хавфли, зарарли нарса-ҳодисадан сақлаш, сақланиш иши.
-
Реактор сув қатлами, темир ҳалқа ва бетон девордан ташкил топган кучли ҳимоя воситаси билан ўралган. Фан ва турмуш
-
Механизатор кабинадан тушиб, ҳимоя тўсиқларини яна бир карра текшириб кўрди-да, рулга ўтирди. Газетадан
4. спрт. Футбол, волейбол каби ўйинларда команданинг рақиб томон ҳужумини қайтариш вазифасини бажарувчи қисми.
-
Бу ўйин команданинг ҳимоясида етарли муаммолар борлигини кўрсатди.
-
Бундай команда билан ҳимояда туриб ўйнаш ҳазилми? Бирор хатога йўл қўйдинг — балога қоласан. Р. Азизхўжаев, Яшил чайла
5. ҳуқуқ Судланувчи тарафини олиб қилинадиган хатти-ҳаракат, айтиладиган фикр-мулоҳаза; оқловчи томон.
6. Илмий кенгаш ёки махсус комиссия муҳокамасига тақдим этилган ишда (диссертация, лойиҳа ва шу кабиларда) олға сурилган қарашлар, фикр-мулоҳазаларнинг эътироф этилиши ва тегишли илмий даража ёки унвонни олишга ҳаракат қилиш иши.
-
Лойиҳани ҳимояга қўймоқ.
-
Пошша холанинг кўнгли жойига тушди. Куёвининг кандидатлик ҳимояси куни олдинги қаторда савлат тўкиб ўтирди. Д. Нурий, Осмон устуни
ҳимоя сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳимоя қилмоқ
-
Подшолик ҳамма вақт юртнинг обрўли одамларини ҳимоя қилади. Чўлпон, Кеча ва кундуз;
-
Ватанни ҳимоя қилмоқ.
-
Юртни босқинчидан ҳимоя қилиш — ҳамманинг иши! Мирмуҳсин, Меъмор;
-
Асални мунтазам истеъмол қилиб туриш кишини кўп касалликлардан ҳимоя қилади, юқумли касалликлардан асрайди. М. Тўйчиев, Асаларичилик;
-
Боксчимиз ҳужум билан бирга ҳимоя қилишни ҳам эсдан чиқармайди
-
Докторлик диссертациясини ҳимоя қилмоқ.
ҲИМОЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HIMOYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳимоя сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар