дебоча
билан улашинг
1. Китобнинг ранг ва зарҳал билан нақш бериб зийнатланган дастлабки алоҳида саҳифаси; сарварақ.
2. Девон, куллиёт, баёз ва шу кабиларга махсус ёзилган кириш мақола; кириш, муқаддима; эпик асарларнинг кириш қисми.
-
Аҳли шеър балки китобим назми ишқ деб очадир, Йўқ, китобим севгининг девонига дебочадир. Э. Воҳидов, Муҳаббат
3. кўчма Бирор нарса, ҳодиса, иш-ҳаракатнинг бошланиши; бошлама.
-
Бу эндиги саволнинг дебочаси эканини синашта бўлиб қолган Шаҳзода дарров пайқади. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
-
Олтиариқ станцияси Илҳомжон учун ҳаёт мактабининг дебочаси бўлади. Газетадан
-
Чўққидан чопқиллаб тушган шалола — Дарё дебочаси — қўшиғи сенсан. Г. Жўраева, Иқбол.
4. Кичик ҳажмли мусиқий асар; мусиқа асарининг кириш қисми.
ДЕБОЧА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DEBOCHA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дебоча сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар