денгиз
билан улашинг
1. Океаннинг қуруқликка туташган ёки қуруқликка ёриб кирган бўлаги, океаннинг қуруқлик ёки орол ва яримороллар билан ажралган қисми.
-
Орол денгизи. Болтиқ денгизи. Қизил денгиз. Денгиз ҳавоси. Денгиз флоти. Аҳмоқда ор бўлмас, денгизда — гузар. Мақол
-
Ороллар ва яримороллар океанни айрим қисмларга бўлиб юборган, бу қисмлар денгизлар деб аталади. Дунё қитъалари географияси
-
Денгиз сувидек тиниқ кўзлари мулойим ва меҳр билан боқарди. С. Кароматов, Олтин қум
2. Кенг майдонни эгаллаган ва денгизга қиёс қилинган сунъий сув ҳавзаси.
-
Тошкент денгизи.
-
Чорвоқ денгизи худди узукка, қўйилган мовий кўзга ўхшаб, яшнаб кўринади. Газетадан
3. кўчма Жуда катта уюм, тўда, оқим; бирор нарса билан қопланган кенг майдон.
-
Пахта денгизи. Қон денгизи.
-
Кимларнинг орқасида қамчи излари. Ҳали ҳам тўлқинланар қон денгизлари. Ғайратий
-
Кўм-кўк пахта денгизида қизғин иш борар эди. Ойбек, О. в. шабадалар.
-
Перронда чайқалар одам денгизи. Кўзларда илтижо, меҳр ва ёлқин. Б. Бойқобилов, Мени кутинг, юлдузлар
4. кўчма Оғуш, қучоқ; қуршов; асирлик.
-
Пўлат ота шундай ички хаёллар денгизида сузиб, бойваччанинг кўнглини эритадиган гап тополмай, каловланиб турар эди. К. Яшин, Ҳамза
-
Хатни ёзган чоғингизда тамом бир ўт ичида, ғазаб денгизида сузганлигингиз гавдаланиб, кўзўнгимдан ўтди[лар]. А. Қодирий, Ўтган кунлар
5. кўчма Миқдоран ва ҳажман туганмас, чексиз нарса ҳақида.
-
Билганинг дарё бўлса, Билмаганинг — денгиз. Мақол
-
Павел Иванович илм бобида бамисоли бир денгиз. С. Кароматов, Олтин қум
денгиз сўзи қатнашган жумлалар:
Зангори (ёки кўк) денгиз
-
Зангори денгизнинг тиниқ қўйнидан Кўм-кўк ой юзланиб, кулиб боқади. Уйғун
-
Кўк денгизнинг бир четида янги туғилган ой очилиб турарди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
ДЕНГИЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DENGIZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ДЕНГИЗ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ДЕНГИЗ сўзига берилган маънолар
денгиз сўзига янги изоҳ қўшинг
денгиз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар