де
билан улашинг
1. Ўз фикрини оғзаки ёки ёзма равишда ифода қилмоқ, айтмоқ; сўзламоқ, гапирмоқ.
-
Мен сенга нима деган эдим. Бу ҳақда китобларда нима дейилган? Ўғлингиз сизга салом деди. Бедарднинг олдида дардим бор демагин. Мақол
-
Ош келса, егин, Гап келса, дегин. Мақол
-
Тўқлик нелар дедирмас, Очлик нелар едирмас. Мақол
-
Шундай дейишингизни билувдим. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
-
Энг оқил мавжудот инсон деймиз-у, баъзан одамнинг арзимаган нарсага ақли етмай қолади. Ў. Ҳошимов, Нур борки, соя бор.
2. Бирор товуш, ун чиқармоқ.
-
Мушук миёв деди.
-
Имм деган овоз эшитилди. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
-
Қаердадир қизилиштон қариллади, попушак пу-пу-пуп-пишш деб қўйди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
3. Аталмоқ, номланмоқ; отга, номга эга бўлмоқ; атамоқ.
-
Марҳамат деган олти қиз бор экан. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Аваз Сайфий деган таниш муллаваччани топди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Кейин Ҳикматулла деган новча йигит сўз олди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Бари бир, тақдир деган нарса, пайти келиб, ўзини кўрсатиб қўяркан. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Биз томонларда майна деган қуш бўлади. С. Сиёев, Ёруғлик
4. Ҳисобламоқ, санамоқ; билмоқ, ўйламоқ.
-
Одами эрсанг, демагил одами. Они ким йўқ халқ ғамидан ғами. Навоий, Хамса.
-
[Фамиддин:] Саккиз юз сўмни сиз билан биз пул демаймиз. Чиндан ҳам пул эмас. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ахир ким ҳам онасини, волидасини севмайди дейсиз! Газетадан
5. Деб ўйламоқ, фараз, мулоҳаза қилмоқ.
-
Шундай ҳам деяйлик. Боринг, эртага самолёт учмайди деяйлик. Хайр, шундай ҳам денг
-
Шовқин солманг, биров эшитса, нима дейди! А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
Ҳа, энди битта-яримта ўртоғиникида қогандир-да, дедик. С. Сиёев, Ёруғлик
6. Истамоқ, хоҳламоқ.
-
Нима десанг, албатта муҳайё қиламан. Душман нима демай-ди, тушга нималар кирмайди. Мақол
-
Ум
-
ажратамиз дедингиз-у, мен йўқ дедимми? Ойбек, Танланган асарлар
-
Дастурхонга ноз-неъмат тўлсин дейман. Гулдаста
-
халқ учун ишлаганларга жонимни берсам дейман. У. Исмоилов, Сайланма
7. Танламоқ, бирор кимсага ёки нарсага тарафдор бўлмоқ, мойиллик билдирмоқ.
-
Ё мени де, ё уни де.
-
Мен сенинг тенгинг эмасман, Омоним бор, сени демасман. Ҳ. Олимжон
-
Ўзингиз йўлинг очиқ, кета бер, мен ота-онамни дейман, деган эдингиз-ку. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
8. (шарт майли шаклида) Бирор иш-ҳаракатни бажаришга уринмоқ.
-
Гиламни кўтарай десам, жуда оғир экан.
-
Илгарилари уриб енгар эдим, энди урай десам, қочиб, томга чиқиб кетади. А. Қаҳҳор, Айб кимда?
-
Кўзини очай деса, қовоқлари оғирлашиб кетгандай туюлди. С. Зуннунова, Кўк чироқлар
9. Ҳисобга олинмоқ, истисно қилинмоқ.
-
Отларнинг пишқиргани, ҳашаротларнинг чириллаши билан сой сувининг майин шилдираши демаса, атроф жимжит эди. Н. Фозилов, Дийдор
-
Сал чимирилган қошлари демаса, Авазнинг рафторидан бир нима англаб олиш қийин эди. С. Сиёев, Ёруғлик
10. Равишдош шаклида қўшма гапларни боғлаш учун хизмат қилади.
-
Энди Аваз халқни курашга чорловчи шеърлар битар деб, умид қиламиз. С. Сиёев, Ёруғлик
11. Буйруқ ва шарт майли шаклларида кириш сўз вазифасида келади.
-
Онам бечора, денг, мулла, ўзи жуда кам борар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Бечора капсанчилар, дейман, ер ўзларига қарашли бўлганда, шу ариқни ўша вақтда чиқаришса ҳам бўлар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Яна, десангиз, иккита, сутлик оқ эчкилари бор. С. Сиёев, Ёруғлик
12.
-
деганда бўлганда, бўлгач, ўтгач.
-
Соат ўн икки деганда етиб келасан.
-
Бир ой деганда, ниҳоят, менбоп бир штат топилиб қолди. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
13. Дегани деган Ўз фикри, мулоҳазасини қабул қилдирадиган, айтганини бўлдирадиган.
-
У кишининг дегани деган, ҳеч ким бас келолмайди. А. Мухтор, Туғилиш
де сўзи қатнашган жумлалар:
Ғинг демоқ
Лом-мим демай
Нима дейсиз?
-
Балки ғами, ҳасрати озаяр, нима дейсиз? Ойбек, Танланган асарлар
-
Шариат ўзи йўл топиб беради. Йўлни хотинингизнинг ўзи топиб келиб, сизни опчиқиб кетса, нима дейсиз? А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Бир (ёки ҳеч) нима демай
-
Бунисига ҳам бир нима демайман, ҳар кимнинг гўри бошқа, менга нима. А. Қаҳҳор, Қизлар
.дегандай
-
Ўз уйим, ўлан тўшагим дегандай, сиз ҳам қайтиб келибсиз-да;
-
У хўп дегандай, бош ирғитди.
-
Нима ишинг бор эди? дегандек, унга тикилди. С. Кароматов, Олтин қум
.дегунча
-
Келди дегунча, менга хабар бер.
.демай ёки демасдан
-
Боши-кўзи демай ураверди. Ёз демасдан, қиш демасдан ишламоқ.
-
Қистаб кетиб боради. Кеча демайди, кундуз. Равшан
Кўп деганда
-
Бу ишга кўп деганда ўн кун керак.
Кўрдим демайди
-
Бир-икки коса овқатни кўрдим демайди;
-
Унча-мунча оғир меҳнатни кўрдим демайдиган шу йигит ҳам толиқар эди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
Менга деса
-
Майли, менга деса, бу йил меҳнат кунимиз бир миридан тушсин! А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Нимага (ёки нега) десангиз
-
— Қойил,— дедим лабимни чапиллатиб, нега десангиз, шу пайт қовун егим келиб қолса бўладими? Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
-
Нимага десангиз, ҳар бир мусулмонга маълумки, Муҳаммад алайҳиссаломнинг қабри шарифлари бор у ерда. Ойбек,Танланган асарлар
Шундай денг
Ҳаш-паш дегунча
ДЕ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DE сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
де сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар