дағдаға
билан улашинг
1. Ваҳима ёки шовқин солиб қилинган дўқ, пўписа.
-
Милтиқ кўтарган билан овчи бўлмас, Дағдаға солган билан довчи бўлмас. Мақол
-
Латофат Рўзиевнинг овозидаги дағдағани энди пайқагандай, сесканиб кетди. Ў. Ҳошимов, Бир томчи шудринг
2. Қўрқитиш учун кўтарилган жанжал, низо.
-
Биз бу дағдағаларни ўртадан кўтаришга ҳаракат қилурмиз. Ойбек, Навоий
-
Маҳаллада ҳаммага дағдаға қилиб ўрганган Фотима закончи деган ном ҳам чиқарган эди. Мирмуҳсин, Умид
3. Шовқин-сурон, овоза; дабдаба.
-
Уч юз одами билан салтанати дағдағаси ерни титратиб, жўнаб кетди. Юсуф ва Аҳмад
-
Бу ҳам хонлик даврини суриб, подшолик дағдағасини қилиб, неча йил, неча ой ўтди. Муродхон
4. кам қўлл. Ташвиш, безовталик, уриниш.
-
Шаҳарнинг шоирлари қофия дағдағаси билан оғрийдилар. Ойбек, Навоий
5. кўчма Хавф солиш, туғдириш.
-
Кўп ўтмай қорамтир булутлар кўк юзида дағдаға қила бошлади. Мирмуҳсин, Умид
-
Вақт ярим кечадан ўтганда, ҳавонинг дағдағаси зўрайди. Й. Муқимов, Матонатли кишилар
ДАҒДАҒА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DAG‘DAG‘A сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дағдаға сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар