дағаллик
билан улашинг
1. Нарса, буюмнинг майин, юмшоқ эмаслиги; қаттиқлик; қўполлик.
-
Қўлнинг дағаллиги. Бу мато дастурхон учун дағаллик қилса керак.
-
— Форманинг [Ҳамдам форма]
-
қўли унга дағаллик қилмасмикан? — деди кулимсираб. С. Айний, Қуллар
2. Муомала, гап-сўзнинг қўполлиги; қўрслик.
-
Назар тўсатдан дағаллик билан гап бошлади. Э. Усмонов, Ёлқин
-
— Мен одамларга, хотин-халажга қилаётган дағаллигингизни айтмай қўя қолай, — деди Инобат. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
-
Жўра қоровулни қучоқлайди, унга дағаллик қилгани учун узр сўрайди. Ю. Шомансур, Қора марварид
3. Қўполлик билан қилинган хатти-ҳаракат.
-
Нари-бери кўз югуртиргач, хотинига бақрайиб қолади, сўнг Мунисхоннинг билагини чангаллаганича, дағаллик билан уйи томон судрайди. Гулдаста
-
Ойсулувхоннинг дағаллиги Сувонжонга қаттиқ тегди. С. Анорбоев, Оқсой
-
Ёш ходимдан бундай дағаллик кутмаган Толиб ака тутақиб кетди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
ДАҒАЛЛИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DAG‘ALLIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дағаллик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар