дағал
билан улашинг
1. Кўриниши, тузилиши беўхшов; қўпол.
-
Дағал бармоқлар.
-
Мен беканинг дағал қўлларини ўпдим. Ёшлик
-
Назарга хотиннинг бармоқлари серпай, дағал туюлди. Э. Усмонов, Ёлқин
2. Табиий ҳолда қаттиқ; майин, силлиқ эмас.
-
Дағал соч. Дағал жун.
-
Мулла Икром баланд бўйли, дағал соқол бир киши эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ҳар йилгидан кўра кўпроқ силос, сенаж ва дағал хашак бостирилди. Газетадан
-
Унинг пешонаси устида ҳурпайган тимқора, дағал сочлари лампа шишасига қарийб тегиб турарди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар.
3. Қўпол ишланган, жўн.
-
Дағал мовут. Дағал қоғоз.
-
Дағал сахтиёндан этик кийган оёқларини кериб пичан уюмларини аравага ортарди. С. Анорбоев, Оқсой
4. Ҳазм бўлиши қийин, бадҳазм.
-
Дағал овқат.
-
Мол гўштида эса бирлашма тўқима кўп ва дағал бўлгани учун қаттиқ ва ҳазм бўлиши қийин. Н. Исмоилов, Касалларни парвариш қилиш
5. Кишига қаттиқ тегадиган, қаттиқ ботадиган; совуқ, қўпол.
-
Дағал гап. Дағал муомала. Дағал одам,
-
Раиснинг дағал гапириши Козимга ёқмади. Э. Усмонов, Ёлқин
-
Муҳаммади дағал гапириб, унинг таъбини хира қилди. Муштум
-
У дағал ва совуқ товуш билан ўқиди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
[Давроновнинг] Муомаласи дағал, оғзи коски бўлиб, одамларни оёқ учида кўрсатарди. Ҳ. Назир, Кўктерак шабадаси
-
Кампир дағал жавоб берди. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
ДАҒАЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DAG‘AL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дағал сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар