охират
билан улашинг
дин. Одам ўлгандан кейин борадиган дунё, олам; дунёнинг тугаш куни, қиёмат.
-
[Азизбой:] Бу фоний дунёда оч ўлди нима-ю, тўқ ўлди нима? Охирати бахайр, имони басаломат бўлсин. Н. Сафаров, Шарқ тонги
-
— Бу дунё беш кунлик, ёлғон дунё. Охиратни эсдан чиқарманг, ҳа! — деди домла. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Наҳот охиратга юз бурса жаҳон, Наҳот кароматлар ҳақ чиқса, наҳот. А. Орипов, Йиллар армони
охират сўзи қатнашган жумлалар:
Охират оши
Охиратда
-
Йигирма сўм қарз эди, охиратда ҳам жавобини беради. Ойбек, Танланган асарлар;
-
У охиратда ҳам тузалмайди.
Охиратини куйдирмоқ
-
Маълум бўлишича, ер ютгур Асқад онасининг охиратини куйдириб, укаларининг ризқини қийиб, етмиш сўмнинг ҳаммасини ўғирлаб, шаҳарга кетиб қолибди. Ёшлик
ОХИРАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OXIRAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
охират сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар