охур
билан улашинг
Чорва молларига (қўй, эчки, сигир, от) ем-хашак солиб бериладиган мослама (идиш).
-
От охури. Мол охури.
-
Тоштемир қудуқдан бир неча марта сув чиқариб, отларни суғорди, охурларга беда солди. Ҳ. Ғулом, Феруза
-
Ғуломжон отхонага кириб, тўкилган бедаларни охурга териб солди, қоронғида ҳам кўзлари чақнаб турган саманни пешонасидан силаб, суйиб қўйди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
охур сўзи қатнашган жумлалар:
Баланд (ёки катта) охурдан ем еган (ёки сув ичган)
-
[Ўрмонжон:] Сен катта охурдан ем еб ўргангансан, чидолмайсан. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Саид ака, Яхшибоевга суйкалманг, сизга панд беради, катта охурдан ем еб ўрганган одам, ажабмаски, қулай келган онда сизни оёғига патак қилиб кетса. М. М. Дўст, Лолазор
-
У чет элларда дипломатлар билан гаплашган, катта охурдан сув ичган. С. Аҳмад, Жимжитлик
ОХУР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OXUR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
охур сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар