ойдин
билан улашинг
1. сифатдош Ой чиқиб, ҳамма ёқ ой нури билан ёриган, ёруғ.
-
Ойдин кеча,
-
Кеча ойдин, қабристон тип-тинч. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Ой нури, ёғдуси.
-
[Отабек] Ичидан тақинган ханжарини қинидан суғуриб олди-да, дамини ойдинга солиб боқди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Олисдаги уйларнинг тошари ойдинда йилтирайди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар.
3. кўчма Аниқ, кўриниб, билиниб турган, равшан.
-
Бу масала ҳамма учун ойдин.
-
[Нор:] Ҳаммага қоронғи бўлса ҳам, менга ойдин. Ҳамза, Паранжи сирлари
-
Булар бари, оға, офтобдай ойдин гаплар, лекин шуларни Яхшибоевнинг ҳам ўйлаган-ўйламаганлиги мени бир оз таажжубга солади. М. М. Дўст, Лолазор.
4. Ойдин (хотин-қизлар исми).
ойдин сўзи қатнашган жумлалар:
Кўр (ёки хира) ойдин
-
Хира ойдинда қоп-қора ҳайкалдай бўлиб бир отлиқ кўринди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Сутдек ойдин
-
Менглибой чакмонини елкасига ташлаб, қўйлардан хабар олгани ташқарига чиққанда, сутдек ойдин эди. С. Аҳмад, Юлдуз
Ойдинда оёғим қилади
ОЙДИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OYDIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ойдин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар