ой
билан улашинг
1. астр (О — катта). Қуёшдан нур олиб, ёғду сочувчи самовий жисм, Ернинг табиий йўлдоши.
-
Ўн тўрт кунлик ой. Тўлин ой. Ой нури. Ой чиқди. Ой ботди. Ойнинг юзидаги доғлар. Ойнинг Ер атрофида айланиши.
-
Ойни этак билан ёпиб бўлмайди. Мақол
-
Кечки гуллар очилиб турибди. Кўкда танҳо ой кезмоқда. И. Раҳим, Чин муҳаббат
2. Астрономик йилнинг ўн иккидан бирига — Ойнинг Қуёш атрофидан бир марта айланиб чиқиш муддатига яқин вақт оралиғи; ўлчов бирлиги: 28, 29 30 ёки 31 кунлик давр.
-
Ой боши. Май ойи. Бир йил — ўн икки ой. Бу орада уч ой ўтди. Ёз ойлари ҳам ўтиб кетди. Ойнинг ўн беши қоронғи бўлса, ўн беши ёруғ. Мақол
-
Ўғлим бечора ой ўтмасдан бўзчининг мокисидек қатнаб турса. А. Қодирий,Ўтган кунлар
3. Уч-тўрт кунлик ой шаклидаги безак ёки белги.
-
Мезана устидаги ой.
4. Аёллар исми таркибига киради ёки аёллар номига қўшилиб, эркалаш, ҳурматни билдиради.
-
Ойпошша, Ойқиз, Ойтўти, Ойниса; Турсуной. Ширмоной, Қундузой.
ой сўзи қатнашган жумлалар:
Ой юз
-
Ой юзинг қора чиммат зулмидан қутултирғил. Чиқ қоронғи турмушдан, нур ичинда жавлон қил. Ҳамза. Ой деса — ойга, кун деса кунга ўхшайди Жуда гўзал, жуда ҳам чиройли.
Ойдан ой, кундан кун ўтиб
-
Ойдан ой, кундан кун ўтар дарёдил, Менга танҳо бўлган сен йўқсан моҳим. Ҳабиб Абдуназар, Анжир гули.
Ой-кун(лар) ўтиб
-
Шу йўсин оромсизлик ва бесаранжомлик ичида [Отабекнинг] ой-кунлари ўтиб турар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар.
Ой бориб, омон кел
-
У[Элмурод] йўлда кетар экан Ой бориб, омон келинг! деб, оқ йўл тилаб қолган Гулсумни ҳийлагача ўйлаб ётди. П. Турсун, Ўқитувчи
Ой кўрмоқ
Ойи тўлди
-
Кумушнинг ойи тўлмасданоқ, у [онаси] бешик ясатиш билан машғул эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Ойкуни яқин
ОЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ой сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар