пўчоқ
билан улашинг
1. Мева, сабзавот, данак ва шу кабиларнинг устини қоплаб, уни ташқи таъсирдан ҳимоя қилувчи қаттиқ қобиғи, қалин ва зич пўст.
-
Тарвузнинг пўчоғи. Картошка пўчоғи. Тухум пўчоғи. Ёнғоқ пўчоги. Ғўза пўчоғи.
-
Сидиқжон акам тупроқ таший қолсинлар, ўзим яхши ошқовоқ пўчоққа узун ип боғлаб бераман. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Мева, сабзавот қолдиғи, чиқинди.
-
Қўйга пўчоқ бермоқ. Пўчоқ йиғиштирмоқ.
-
Кетиш олдидан Аҳмад ерга тушган ҳандалак уруғи ва пўчоқларини битталаб тердирди, дарёга ташлаттирди. Ёшлик
пўчоқ сўзи қатнашган жумлалар:
Пўчоқ пул
Пўчоқча ёки писта пўчоқча
-
Раис Жамолнинг гапини пўчоқча фаҳмламаганини билдирди. Э. Усмонов, Ёлқин
-
[Нор:] Буғдойданми? [Кумуш:] Нимадан бўлса очиб гапираверинг! Юрагим шу тўғрида писта пўчоқча андиша қилмайди. Ҳамза, Танланган асарлар.
ПЎЧОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PO‘CHOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пўчоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар