қабил
билан улашинг
1. а. [ — нав, хил; тарз, йўсин)
2. Ў.-п. к. ва ч.к. шаклида кўмакчи вазифасида қўлланади: қабилида Қиёс, ўхшатиш муносабатини билдиради; тарзида, йўсинда.
-
Раиснинг Қўрққан олдин мушт кўтарар қабилида қилган ҳозирги ҳаракати ўтирганларга ёқмади. С. Маҳкамов, Шогирд
-
Ақли бор одам, фақир киши панада, қабилида ўзини бир четга олиб, ишини ўхшатиб юраверади. В. Ғофуров, Вафодор
-
Сен менга тегма, мен сенга тегмайман, қабилида иш тутиш — энг хавфли мараз. Ф. Мусажонов, Ҳиммат.
қабил сўзи қатнашган жумлалар:
Қабилидан
-
Еган оғиз уялар, қабилидан Ўзбек ойим ҳам муомалани қудаларга қилди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Бу том ва деворлар гўё бўлса — бўлар, бўлмаса — ғовлаб кетар қабилидан қилиб, омонатгина қўн-қайтириб қўйилгандек кўринади. Ҳ. Шамс, Душман
-
Қоравой полвон улар қабилидан эмас, сиёсатдан ҳам оз-моз баҳслашар эди. Й. Шамшаров, Тошқин
-
Қобил ака ўзини сенсираб, тракторини сизсирайдиганлар қабилидан. Ўзбекистон қўриқлари
ҚАБИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QABIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қабил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар