қабоҳат
билан улашинг
1. от Қабиҳ иш, ярамас хатти-ҳаракат; қабиҳлик.
-
Қандай пасткашлик, қандай ярамас қабоҳат! Шу маҳалгача сезмаганимга ҳайронман! деб ўйлади Ғуломжон. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Интизор ҳар уй диловар, Дилкушолар базмига, Гар оёқ қўйса қабоҳат, Йиғлагай остона ҳам. Э. Воҳидов, Муҳаббат
2. сифатдош Қабоҳатли, разил, қабиҳ.
-
Қабоҳат иш.
-
Бозорнинг устини туман олибди, Одамларга қабоҳат кун бўлибди. Очилдов
-
Бу қабоҳат қирғин поёнига етмай, давлатпаноҳ аъёнлари қуршовида жар ёқасида қатор тизилган ўлим дорлари томон юрди. С. Кароматов, Сўнгги бархан
ҚАБОҲАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QABOHAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қабоҳат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар