таҳқир
билан улашинг
китобий Хўрлаш, ҳақорат қилиш, камситиш; ҳақорат.
-
Ойша холанинг таҳқири ва ёлғизлик алами билан куйиниб турган Майна бармоқ учи билан бетига тушган ёш томчиларини сидириб, ўзида қандайдир енгиб бўлмас бир куч сезди. Ш. Тошматов, Эрк қуши
-
Кекса она очлик-муҳтожликда, таҳқир ва тубанликда кун сайин сўлиб, бойнинг бостирма ёнидаги қора ҳужрасида қизининг ўз қўлида жон берди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
таҳқир сўзи қатнашган жумлалар:
Таҳқир қилмоқ (ёки этмоқ)
-
У қайнота-қайнонанинг муттасил таҳқир қилишига чидай олмасди. Ш. Рашидов, Қудратли тўлқин
-
Бари бир, ҳар қандай ёлғон кимнидир таҳқир этади. А. Мухтор, Тонг билан учрашув
ТАҲҚИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAHQIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
таҳқир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар