таҳорат
билан улашинг
дин. Ибодат қилиш, намоз ўқиш, қуръон тиловат қилиш олдидан бет, қўл, оёқ ва бошқалар аъзоларни ювиш, покланиш, шундай покланган ҳолат.
-
Таҳорат қилмоқ (олмоқ).
-
Сўфи азонни айтди, гарчанд таҳоратим бўлмаса ҳам, кириб жамоат билан намоз ўқидим. Ғ. Ғулом, Шум бола
-
Эшон ая ичкарига ўрин солиб, обрез олдига обдастада таҳорат суви қўйиб, меҳмонхонага чиқди. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Ҳозир таҳорат олдим. Намози жумани ўқиб олай. С. Аҳмад, Ҳукм
таҳорат сўзи қатнашган жумлалар:
Таҳорат ушатмоқ (ёки синдирмоқ)
-
Меҳмонлар ўринларидан туриб, увушган оёқларини уқа-лаб, керишиб, ким қўл ювишга, ким таҳорат ушатишга тарқалди. Ойбек, Танланган асарлар
ТАҲОРАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAHORAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
таҳорат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар