таҳдид
билан улашинг
1. Қўрқитув, дўқ, пўписа.
-
Гулнорнинг заҳарланганини Мирзакаримбой ва ўғиллари қатъиян рад қилиб, маъсума қурбоннинг ота-оналарининг тилларини дўқ, таҳдид билан муҳрлашга тиришдилар. Ойбек, Танланган асарлар
-
Нусратилла меҳмоннинг кўзига қараб туриб, таҳдид билан айтди: — Чиқиб кетинг! А. Мухтор, Опа-сингиллар
2. Бирор фалокатнинг, қўрқинчли воқеанинг содир бўлиш хавфи; хатар, хавф.
-
Таҳдид солмоқ.
-
Биламан, ҳаётим таҳдид, хатарда. У. Қўчқоров
-
Бу пунктда бар-қарор бўлган армия кучлари душманнинг сўл қанотини катта таҳдид остида қолдирганди. Ойбек, Қуёш қораймас
таҳдид сўзи қатнашган жумлалар:
Таҳдид қилмоқ
-
У Ҳамидани чақириб олиб, Ҳайдарга таёқ билан таҳдид қилиб қўйди. М. Осим, Тилсиз гувоҳ
-
— Йўқол, кўзимга кўринма! — бек овозини кўтариб таҳдид қилди. Ҳ. Ғулом, Машъал
ТАҲДИД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAHDID сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
таҳдид сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар