таҳлил
билан улашинг
1. Нарса, ҳодиса ва шу кабиларни моҳият, қонуният ва бошқалар жиҳатлардан текшириш, ўрганиш иши.
-
Илмий таҳлил. Эстетик таҳлил.
-
Фан учун тажриба ва фараз, қиёс ва таҳлил жуда зарур. А. Раҳмонов, Ҳурмат-эҳтиром
-
Адабий танқид эса илмий тадқиқот ва таҳлил йўли билан яратган янгиликларини ўзи жорий қилади. У. Норматов, Талант тарбияси
2. Бирор нарса, маълумот ва шу кабиларни маълум нуқтайи назардан ўрганиш, баҳолаш.
-
Эртаси кун чўлни яна қадамлаш бошланди. Яна ўлчаш, суратга олиш, таҳлилларни дафтарга кўчириш давом этди. Р. Ўроқов, Қарши чўлида
-
Менимча, бу тўғрида [мактуб ҳақида] ҳеч қандай таҳлилнинг лозими бўлмаса керак. Чунки бунинг аҳамияти ҳаммамизга маълум. Н. Сафаров, Танланган асарлар
3. Бирор нарсанинг таркибини белгилаш ва унинг моҳиятини тадқиқ этиш.
-
Кимёвий таҳлил. Лингвистик таҳлил. Сўзнинг морфем таҳлили. Синтактик таҳлил.
4. дин. Дафн маросими олдидан марҳум тепасида давра олиб, тиловат қилиш.
таҳлил сўзи қатнашган жумлалар:
Таҳлил қилмоқ (ёки этмоқ)
-
Нотиқ ўз сўзининг асосий қисмини юбилярнинг ижодий-илмий фаолиятини чуқур таҳлил қилишга бағишлади. УТА
-
Аммо мана шу зиддиятларни чуқурроқ таҳлил қилишга ҳали халқнинг онги етмасди. К. Яшин, Ҳамза
-
Ишларни таҳлил қилиб, керакли ташкилотларга қўнғироқ қилди. С. Нуров, Нарвон
-
Сўзни синтактик таҳлил қилганда, синтактик ҳодисалар, синтактик бирликлар, уларнинг типлари, ифода материали ва шу кабилар белгиланади. УТА
ТАҲЛИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAHLIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
таҳлил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар