шер
билан улашинг
1. Мушуксимонлар оиласига мансуб, калта ва сарғиш юнгли (эркаклари эса қалин ёлли) йирик сутемизувчи йиртқич ҳайвон; арслон.
-
Овчининг зўри шер отади, Деҳқоннинг зўри ер очади. Мақол
-
Ўзингни эр билсанг, ўзгани шер бил. Мақол
-
Булар [уч оғайни ботирлар] тушган тўқайнинг нариги томонида бир шернинг макони бор эди. Эртаклар
2. кўчма Шахсни шерга нисбатлаб атайди (“азамат“, “ботир“ полвон маъносида).
-
Бу ҳужжатни бутун районга тарқатмоқчимиз, шер, обрўйинг ошиб, чўққига кўтарилаётганингни биласанми? И. Раҳим, Ихлос
-
— Балли, шер, хатни қўлингиздан ким олди? — Бир чол. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Ёппа ёв-лик отга мининг, шерларим. Юсуф ва Аҳмад
-
Фиғон қилган бунда шерлар, Йўлбарс, қоплон, бунда эрлар Баҳром ва Гуландом
шер сўзи қатнашган жумлалар:
Шер бўлмоқ
-
Ичкиликнинг зўридан шер бўлиб кетган Язтурди энди кўча ҳаракати қоидасини унутиб қўйган эди. Газетадан
-
Балли, азамат, бугун жанг вақтида шер бўлиб кетдинг. Ҳ. Турсунқулов, Ҳаётим қиссаси
ШЕР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHER сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шер сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар