шерик
билан улашинг
1. Бирор иш-ҳаракатни бирга бажарувчи; ҳамкор.
-
Аҳмаджон шериги билан гранаталарни чоғлаб, ҳаёт-мамот пайтини кутиб туришди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
[Қодирқул:] Жим, аҳмоқ! Бойнинг бултур кузак бир қашқа оти йўқолган. Икки минг сўм пули саройдан ўғирланган. Шуларни ҳам сен ўғирлагансан. Гапир, шерикларинг кимлар? Ҳамза, Бой ила хизматчи
-
Дўсматов тупроқни канал ўзанидан чеккага отиб берар, шериги эса нарига итарарди. Ўзбекистон қўриқлари
2. Ўзаро бирга бўлган шахс, бирга ҳолатдаги шахс (бирга турган, бирга юрган ва ҳоказо).
-
Икки кишилик палатага жойлашдик. Шеригим бетлари қип-қизил, ўсиқ қошларига битта-иккита оқ тушган бир киши эди. Н. Аминов, Қалтис ҳазил
-
Узунроғи тўхтади, шериги югургилаб келди С. Сиёев, Ёруғлик
3. Бирор жиҳатдан, қайсидир жиҳат билан ўзаро бирга (биргаликда) бўлган икки шахс ёки шахслар; оғайни, дўст ва шу кабилар шахслар.
-
Равшан тушликда шўрвага навбат олди. Шериклари тандирдан янги узилган сомсани столга уйиб, жам бўлишиб, Равшанни кутиб туришди. Ёшлик
-
Аваз шериклари билан дахма эшигидан четроқда турибди. С. Сиёев, Ёруғлик
4. Бирор нарсага бир хилда талабгор, бир тан бўлган шахс.
-
Хуллас, икки группага бир хилда хизмат қилганим учун, униси ғолиб чиқса ҳам, буниси ғолиб чиқса ҳам, мукофотга шерикман. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
-
Бу ердан бир қоп олтин топиб олдим. Шерик бўламан десанг, чиқ! О. Ёқубов, Излайман
5. сўзлашув тили (фақат 3-шахс бирлик шаклида — шериги) Бир хил ёки бир жуфт нарсаларнинг ҳар бири.
-
Бу туфлининг шериги қани?
-
Бу қўйни олиб бориб, шериги билан яна бир-икки ой боқинг А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
шерик сўзи қатнашган жумлалар:
Тенг шерик
-
Жанг йиллари икки ҳамхона Бир майизга эди тенг шерик. З. Обидов, Яхши ният
Шерикмисан, ҳаммолмисан?
-
Э, шерикмисан, ҳаммолмисан? Пуфласанг-чи! Ҳ. Шамс, Душман
ШЕРИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHERIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шерик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар