шеърият
билан улашинг
1. Шеърий асарлар мажмуи; поэзия; шеър ёзиш санъати.
-
Навоий яшаган давр шеърияти.
-
Куйланди эл тилаги бахши созида, Шеъриятнинг энг дилкаш, энг таннозида. Уйғун. Ҳамза бўлди менга ҳар қачон Шеъриятда яқин устозим. Х. Салоҳ
2. кўчма Ўзига мафтун қиладиган, олий ҳис-туйғу уйғотадиган нарса; ўта гўзаллик, нафосат.
-
Отабек ва Кумуш ишқларида самимият, яна тўғриси, шеърият бор эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Қора денгиз, ҳам шеъриятинг, Ҳам жанговар кўринишинг бор. Уйғун
-
Баҳорлар ҳақида куйламоқ осон, Ёзнинг шеъриятин топа бил, шоир. М. Шайхзода
ШЕЪРИЯТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHEʼRIYAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шеърият сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар