назар
билан улашинг
1. Кўз қараши; нигоҳ.
-
Назар солмоқ. Назар ташламоқ.
-
Йигитнинг совуқ назари Мадаминхўжани шошириб қўйди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Йўловчи ёшларни бирма-бир назаридан ўтказаркан, атрофга аланглаб сўради: — Идораларингиз қаерда, йигитлар? П. Турсун, Ўқитувчи
-
Бизнинг ишимизга ҳам бир назар солсангиз-чи. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Сидиқжон қип-қизариб кетди ва Зуннунхўжага гапирсангиз-чи! деган мазмунда назар ташлади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Ўқитувчи лекциянинг ярмига келганда Йўлдошга эгилиб турган Ҳасанга назари тушди. Ибохон, Улуғ кун
2. (фақат эгалик қўшимчаси билан) Воқеа, ҳодиса, кимса, нарса ва шу кабилар ҳақидаги субъектив фикр, уларга бўлган қараш.
-
Назаримда, сиз янглишяпсиз
-
Хўжайинлар назарида хизматкор — ярим одам. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ишлар Элмуроднинг назарида кўнгилдагидек давом этаётганга ўхшар эди. П. Турсун, Ўқитувчи
3. Назар (эркаклар исми).
назар сўзи қатнашган жумлалар:
Назар(и)га (ёки назари) илмайди
-
Мендай бир муштипар кампирни назарингизга илиб келибсиз, раҳмат. С. Анорбоев, Оқсой
Назарга олмоқ ёки назарда тутмоқ
-
Ўша вақтдаги турмуш, ўша шароитдаги болаликни назарга олганда, уни кичик меҳнаткаш дейиш мумкин эди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз.
Назардан қолмоқ
Назари паст ёки паст назар
Нуқтайи назар
-
Масалага моддий манфаатдорлик нуқтайи назаридан ёндашмоқ;
-
Иқлим нуқтайи назаридан Ўзбекистоннинг ўзига хос хусусиятлари бор.
=дан қатъи назар
НАЗАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NAZAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
назар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар