ўзгар
билан улашинг
1. Қиёфа, ҳолат ва шу кабиларда маълум ўзгариш юз бермоқ; бошқача бўлмоқ.
-
Авзойи ўзгарди. Товуши ўзгарди. Кайфияти ўзгарди. Ҳаво ўзгарди. Баҳор келиб, табиат ўзгарди.
-
Башорат синглисининг ўз кўз ўнгида ўзгариб бораётганини сезарди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
Боғлардаги чиллакилар чумак уриб, олма, ноклар, тилла-қўнғиз ёпишган шафтоли ва олхўрилар ранги соат сайин ўзгарарди. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Отанг нуқул мени кўрса ўзгариб кетади. П. Қодиров, Қора кўзлар
2. Моҳият жиҳатдан аввалгисига ўхшамаган ҳолатга ўтмоқ, мазмунан бошқача бўлмоқ.
-
Вазият ўзгарди. Ижтимоий тузум
-
Бахтимизга замон ўзгариб, Бундай яхши кунларга етдик. Э. Раҳим.
3. Ўрни, вазифаси, мақоми ва бошқалар жиҳати янги бўлмоқ; алмашмоқ, бошқа бўлмоқ.
-
Ўқитувчи ўзгарди. Бошлиғимиз ўзгарди.
-
Ўзбек ёзуви бир неча марта ўзгарди. Адресимиз ўзгарди. Иш жойимиз ўзгарди. Маршрут ўзгарди. Амударё оқими тез-тез ўзгариб туради.
-
Шамол ўзгариб, ўнг томондан эсиб қолди. П. Қодиров, Қора кўзлар
ЎЗГАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘ZGAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўзгар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар