ўзбошимча
билан улашинг
1. Бошқалар билан ҳисоблашмасдан, фақат ўз эрки, ўз хоҳши билан иш тутадиган ва шу тарзда амалга оширилган.
-
Ўзбошимча одам,
-
Бунга Собировнинг ўзбошимча ҳаракати келиб қўшилгач, Берди татарнинг тутуни осмонга чиқди. А. Қодирий, Обид кетмон
-
Менки шу Қамиш капанинг раиси эканман, ҳеч ким мендан бемаслаҳат, ўзбошимча иш қилмаслиги керак. П. Турсун, Ўқитувчи
2. Ҳеч кимга бўйин эгмайдиган, ахлоқ-одоб талабларига риоя қилмайдиган; бебош.
-
Сен уялмай, ўзбошимча жувонмарг, Кўчаларда ашула қиб юрибсан. Ойсулув
-
Унинг кўз олдида Ҳафизаси дам ақлли, иффатли, дам бебош, ўзбошимча бўлиб кўрина бошлади. Мирмуҳсин, Умид
ЎЗБОШИМЧА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘ZBOSHIMCHA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўзбошимча сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар