тўқи
билан улашинг
1. Тўқима газмол ёки буюм ясамоқ, тайёрламоқ.
-
Чит тўқимоқ. Пайпоқ тўқимоқ. Замбил тўқимоқ. Тўқилган рўмол. Мулла билганин ўқир, Бўзчи билганин тўқир. Мақол
-
Элликбоши майин тўқилган чакмонини ечди, тухумдай силлиқ ва оппоқ сал-ласини олиб, қозиққа илди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ўзинг тўқиб кетган катта саватда Тўлатиб шафтоли узиб чиқаман. Ғ. Ғулом
2. кўчма Ижод этмоқ, ёзмоқ; басталамоқ.
-
Шеър тўқимоқ. Қўшиқ тўқимоқ.
-
Сўзини ўзим ёзганман, оҳангини Анорхон тўқиди. И. Раҳим, Ихлос
-
Вой, у чалган дуторни, тўқиган ғазалларни эшитсангиз! М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Санъаткор фақат қизиқчиликларнигина эмас, балки кичик кулгили ҳикояларни ҳам тўқирди. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
3. кўчма Йўқ ердан ўйлаб чиқармоқ; сўқмоқ, уйдирмоқ.
-
Гап тўқимоқ. Иғво тўқимоқ. Билган ўқир, билмаган тўқир. Мақол
-
Ҳаммаси бўлган гапда. Бўлмаса, ёлғонни шундай тўқиб бўладими-я, ўртоқ Дўсматов? П. Турсун, Ўқитувчи
-
Минг бир кечанинг Шаҳризодаси афсона тўқиб, ўлимдан қутулиб қолгандай, Мухторхон ҳам юқоридаги сингари ривоятлар паноҳида омон юрибди. Ҳ. Ғулом, Машъал
ТЎҚИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TO‘QI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тўқи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар