тўқимачилик
билан улашинг
1. Тўқимачи иши, касби.
-
Тўқимачиликни эгалламоқ.
2. Газмол тўқиш ва ишлаб чиқариш ҳамда халқ хўжалигининг шу иш билан шуғулланадиган тармоғи.
-
Ўзбекистонда тўқимачиликнинг юзага келиши ва ривожланиши. Тўқимачилик саноати. Тўқимачилик комбинати.
3. айнан Тўқувчилик.
-
Меҳмонхона айни замонда дўконхона ҳам бўлиб, пойга томонида тўқимачилик дўкони бор эди. С. Айний, Эсдаликлар
4. кўчма с.т. Йўқ ердан гап тўқиш, ёлғон-яшиқлар уйдириш; уйдирмачилик.
-
Тўғонбек бу сўзлардаги кинояни тушунди: — Ундай тўқимачиликка берилманг, — деди. Ойбек, Навоий
ТЎҚИМАЧИЛИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TO‘QIMACHILIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тўқимачилик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар