тўқима
билан улашинг
1. сифатдош Тўқиб ясалган, тўқилган.
-
Шавкат Зокир билан индамай кўришди-да, тўқима стулни четроққа суриб ўтирди. П. Қодиров, Уч илдиз
-
Тўқима шляпа кийган Раъно онасининг кўзига бошқача кўриниб кетди. Ҳ. Назир, Чўл ҳавоси
2. от. махс. Газмол, газлама.
-
Шойи тўқималар. Тўқималар виставкаси.
3. от биол. Ўзаро боғланган ва организм-да белгили бир ҳаётий вазифани бажарадиган ҳужайралар тизими.
-
Нерв тўқималари. Суяк тўқималари.
-
Дарвоқе, оғриққа чидамли ва чидамсиз ҳужайралар ҳамда тўқималар бўлади. Фан ва турмуш
4. от ад. Бадиий асарнинг асосий мазмунини ва ундаги қаҳрамонларнинг харак-терини очиб берадиган, ўзаро узвий боғланган воқеа-ҳодисалар мажмуи, тўқилма, сюжет.
-
Уйғур постановкага халқ шоири — баёнчи ролини киритди, баёнчи ҳар бир кўриниш олдидан, тингловчиларга воқеа-ҳодисалар, Фарҳоднинг саргузаштлари тўғрисида сўзлаб бериб, пьеса тўқимасини тўлдириб борди. Ҳ. Носирова, Мен ўзбек қизиман
5. сифатдош Йўқ ердан тўқиб, ўйлаб чиқарилган; уйдирма.
-
Тўқима гап. Тўқима образлар.
-
Уни ўқиб, дастлаб кўплар ҳайратга тушган, бу воқеани шунчаки тўқима, фантазия деб ўйлаган эди. У. Норматов, Талант тарбияси
-
Афсуски, сценарий муаллифлари ва постановкачи-режиссёр ижодий тўқимага ҳаддан зиёд ўрин бериб, қаҳрамон бошидан кечирган чинакам реал жанговар эпизодлар ўрнига, тўқима, ясама ҳолатлар киритишган. С. Хўжаев, Ўзбек тарихий фильмлари
ТЎҚИМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TO‘QIMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тўқима сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар