тўқим
билан улашинг
1. Жазлиқ ёки эгар остига қўйиладиган, одатда кигиздан қилинадиган от-улов абзали.
-
Кигиз тўқим. Эшакка — тўқим, одамга — либос. Мақол
-
Оқтойнинг устида эски олача кўрпачадан тўқим, суяк Қоши учиб кетган эгар, қандайдир дарвоза ҳалқаси илинган узанги. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Соқи дарҳол Сариқ саманга якка тўқим солиб, жуганлаб, миниб чиқиб кетди. Бўтакўз
2. шева Тандир ёки ўчоқнинг намат ёки матодан қилинган ёпиғи.
3. кўчма (3-шахс эгалик қўшимчаси билан) Кийиниш ва бошқалар жиҳатдан қиёфаси.
-
Қарасам, тўқими ўзгарган: қошларида ўсма, кўзларида сурма бўйнини дока билан боғлаб олибди. “Нима қилди, томоғинг оғридими? десам, Эшик қисиб олди, деб хир-хир кулади. А. Қаҳҳор, Асарлар
-
Азимхўжаев катта кўчанинг оғзида турса, тўқими бошқачароқ бир жувон келаверди. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
тўқим сўзи қатнашган жумлалар:
Тўқим урмоқ
-
Тойга тўқим урмоқ;
-
Ер — сизники, деганимиз сизга тўқим урганимиз бўладими ҳали? А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Тўқим табиат
-
Дунёда энг азоб тирикчилик — қалби нурсиз, шуурсиз, тўқим табиат кишилар билан бирга ишлаш ва мулоқотда бўлишдир. Н. Қобил, Унутилган соҳиллар
ТЎҚИМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TO‘QIM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тўқим сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар