қий-чув
билан улашинг
1. Тартибсиз қаттиқ овозлар, бақириқ-чақириқлар; чуввос.
-
Қий-чув, чағир-чуғур қулоқни кар қилади. Қиздирилган чирмандалар ҳавони янгратади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Онахон қий-чув қилиб, сув сачратиб ўйнаётган болаларга яна қаради. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
Қарсак устига қарсак бўлди, қий-чув кўтарилди. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
2. Тартибсиз йиғи-сиғи овозлари; уввос.
-
Аёлларнинг аза тутгандаги қий-чуви, бола туққандаги фиғонлари эшитилиб турадиган пастак уйлар камбағал-қашшоқларнинг бошпаналари эди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Атрофни қий-чув, ғала-ғовур босди. С. Сиёев, Аваз
ҚИЙ-ЧУВ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QIY-CHUV сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қий-чув сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар