қий
билан улашинг
1. Қайчи билан бўлмоқ, қисмларга ажратмоқ, кесмоқ, қирқмоқ.
-
Бахмални қиймоқ. Қоғозни қиймоқ. Тунукани қиймоқ.
-
Қайчи олиб, уч, энидан қиясан. О. Қўчқорбеков.
2. Зич, таранг тортилиш, боғланиш ва шу кабилар туфайли тана ёки аъзо ичига ботиб жароҳатламоқ; ўйиб кирмоқ (ип, сим ва шу кабилар ҳақида).
-
Қўлимни сим қийиб юборди.
-
Пақирлар қўлимни қийиб юборай деди. С. Сиёев, Ёруғлик
3. шева Тандан жудо қилмоқ, олмоқ, кесмоқ, чопмоқ, узиб ташламоқ.
-
Қарчиғайман, душман бошин қияман. Алпомиш
4. сўзлашув тили Айланма йўлни қўйиб, тиккасига юрмоқ.
-
Бурилишларда йўлни қийиб ўтмоқ.
-
Неча тоғнинг тумшуғин Қийиб ўтиб боради. Равшан
5. кўчма с.т. Усталик билан бажармоқ, моҳирлик билан адо қилмоқ, қойил қилмоқ, ўринлатмоқ, дўндирмоқ, бопламоқ.
-
[Машрабжон] Хушовоз йигит-а. Ашулани роса қияди-да. Ш. Саъдулла, Икки билагузук
-
Роса овози бор экан-да, йўлини ҳам қияр экан. Ойбек, Танланган асарлар
-
Оббо Жўравой-е, аммо-лекин гапни қиясиз. Ёлғонни ҳам ростдай қилиб гапирасиз. Уйғун, Ҳуррият
6. кўчма кам қўлл. Камайтирмоқ, қисман нобуд қилмоқ, йўқ қилмоқ.
-
Бировнинг ризқини қиймоқ.
-
Саидий бунга ишонмаса ҳам, Мунисхоннинг шу ҳаракати унинг умридан катта қийди. А. Қаҳҳор, Сароб
қий сўзи қатнашган жумлалар:
Кўзи қиймайди
-
Сизни кўзим қиймайди, сиздан узоқлашгим келмайди, Гулнор! Ойбек, Танланган асарлар
-
Яккахўжаликларнинг кўпи бисотида бор жониворлардан кўзи қийганини сўйиб, кўзи қиймаганини шаҳарга ҳайдай бошлади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Бечора Нодира оғир ҳолда Анварни кишига шогирд бериб, ўқишини зое қилишга кўзи қиймади. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
Сўзини қиймоқ
-
Менга иш буюринг. Камол аканинг сўзини қиймай, бир соатга вақт топиб келдим. А. Убайдуллаев, Ҳаёт оқими
Қиймади
-
Ширвоннинг барча катталари, подшога яқинлари — бариси Равшанбекни дорга осмоққа қиймадилар. Равшан
-
Кетар эдим сен билан Айланайин, ёр-ёр. Уйда қолган онамни Қиёлмадим, ёр-ёр. Қўшиқлар
ҚИЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QIY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қий сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар