кам
билан улашинг
1. Талаб, меъёр ёки одатдагига нисбатан миқдори етарли бўлмаган; оз.
-
Кам ерли деҳқон ( тар.
-
Чоршанба куни далага қўш чиқиши керак. Лекин, ҳақиқатга қараганда, уловимиз кам. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Умуман, миқдори оз, кўп эмас.
-
Гапни кам сўзла, ишни кўп кўзла. Мақол
-
Тиббиёт илмида кам учрайдиган воқеа. Т. Мурод, От кишнаган оқшом
-
Капсанчиларда чакка ўтмаган уй кам қолди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
3. Эгалик шаклидаги айрим сўроқ олмошлари билан қўлланиб, қиёсланувчи шахс ёки нарсадан камчилиги йўқ эканлик маъносини ифодалашга хизмат қилади.
-
Бошқалардан нимаси кам?! Ундан қаери кам?
-
[Кимсаной] Ғайратли, ориятли жувон эди. Мана, Канизак звено бўлар эмиш, Кимсанойнинг Канизакдан нимаси кам? А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Ўша латтадан кам жойим борми?! Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
4. Етишмай турган, керак бўлиб турган.
-
— Келинг, келинг, Шоражаб, — деди қаландарга қараб Сафар, — бир сиз кам эдингиз. С. Айний, Қуллар
5. от взф. Етишмовчилик, етишмаган нарса.
-
Камини тўғриламоқ.
-
Сизнинг давлатингизда ейиш-ичишдан, айш-ишратдан камим йўқ. Эртаклар
6. сўзлашув тили Сонлар билан бирга келиб, муайян миқдорнинг тўлиши учун ўша миқдорга ўзи қўшилиб келган сон билдирган миқдор етишмаслигини билдиради.
-
Бир кам қирқ. Бобом икки кам тўқсонга кирди.
-
Бир кам ўттиз бўлак бўлиб, тўп бўлиб, ҳиндига тегинг. Гўрўғли
7. Баъзи сўзларга бирикиб, қўшма сўз ясаш учун хизмат қилади:
-
камгап, камдаромад, камҳосил ва бошқалар
кам сўзи қатнашган жумлалар:
Бир ками
-
Бу нимаси? Бир камим от етаклаб юриш қолувди? Газетадан
Кам бўлманг
-
Хўш, қизим, табрикларимни қабул қилинг ич-ичимдан хурсандман, илоҳим, кам бўлманглар. Л. Рашидов, Бўрондан кучли
Кам бўлмаслик
-
айниқса, ота-онасининг гапига кириб, ўзининг кам бўлмаганлиги ҳақида анча кўпириб, кўп гапирди. К. Яшин, Ҳамза
-
Ундоқ дема, қизим! Гапимга кириб, кам бўлдингми? [ҳовлини кўрсатиб] Мана! А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Бизга қулоч билан қўл берсанг, кам бўлмайсан. Муштум
КАМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KAM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
кам сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing