камалак
билан улашинг
1. Қаттиқ ёғочнинг бир учидан иккинчи учига ип тортиб эгиб, ярим доира шаклида ясалган, найза-ўқ солиб отиладиган қадимий ов ва жанг қуроли; ёй, камон.
-
Афанди елкасига камалакни осиб узоқ бир кўлга ғоз овлагани кетди. Латифалар
-
Эрмана полвон камалагидан девга қараб ўқ узибди. Олтин бешик
2. Қуёш нурининг ёмғир, фаввора томчиларида синиши натижасида ҳавода турли рангда ярим доира шаклида кўринадиган йўл; ёй.
-
Дарахтларнинг орқасида қизил, кўк, пушти ва зангор чизиқлар билан товланиб турган камалак кўринди. И. Раҳим, Ихлос
камалак сўзи қатнашган жумлалар:
Камалак бўлмоқ
-
Қошлар учади, кўзлар кулади, гоҳ чап қўл орқа белга ўтиб, ўнг қўл қош устида камалак бўлади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Камалак қилмоқ
-
Раис., бир қўлини орқасига қўйиб, иккинчи қўлини боши узра камалак қилиб, икки-уч елка қоқди-да, шундай йўғон гавдали бўлишига қарамасдан, беданадай йўрғалади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
КАМАЛАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KAMALAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
камалак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар