камарбаста
билан улашинг
1. китобий Хизматга тайёр, бел боғлаган, шай.
-
Кўпгина кишилар унинг [Ёқубжоннинг] хизматида камарбаста эдилар. С. Абдулла, Мавлоно Муқимий
-
Қўлимиздан келганча чора-тадбирларни кўришга камарбастамиз. Газетадан
2. тарихий Уста деб маълум, эълон қилинган шогирд, уста сифатида мустақил ишлашга рухсат олган косиб.
-
Шогирд узоқ, йиллар ишлаб, кўз нури, куч-қувватини сарфлагани ҳолда, корхона эгаси билан халфасини рози қилмагунча, фотиҳа олиб камар-баста бўлолмасди. М. Ўринхўжаев, Унутилмас кунлар
КАМАРБАСТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KAMARBASTA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
камарбаста сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар