камбағал
билан улашинг
1. Муҳтожликда яшовчи, тирикчилик учун керакли нарсаси етарли бўлмаган; қашшоқ, фақир, бечора.
-
Камбағал деҳқон. Камбағал оила.
-
Камбағал йигит энди ёруғда ҳамма отларни айрим-айрим кўздан кечирди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ўқувчиларнинг қарийб ҳаммаси камбағалларнинг болалари бўлгани учун, Ғуломжон ота-оналар билан маслаҳатлашиб, уларга ҳар кун иссиқ овқат қилдириб бериб турди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
2. Етарли бўлмаган; кам, етишмайдиган.
-
Сувга камбағал ер. Сўзга камбағал одам.
3. кўчма с. т. Мушкул ёки аянчли аҳволга тушиб қолган киши; шўрлик, боёқиш, бечора.
-
Йўлчи қачон келар экан, келганда ҳам нима қиларди, бўзбола, камбағал. Ойбек, Танланган асарлар
КАМБАҒАЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KAMBAG‘AL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
камбағал сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар