камай
билан улашинг
1. Миқдор ёки ҳажм жиҳатидан оз, кам бўлмоқ; озаймоқ.
-
Маҳсулот таннархи камайди. Касаллар сони камайди.
-
Кўллардаги сув миқдорининг камайиши ёки кўпайиши эса маҳаллий иқлим шароитининг ўзгаришига сабаб бўлади. Фан ва турмуш
-
уч-тўрт от майиб бўлиб ишдан чиқди, жамғарилган озиқ-овқат ҳам камайиб бормоқда. Ж. Шарипов, Хоразм
2. Куч, таъсир даражаси жиҳатидан озаймоқ, пасаймоқ.
-
Оғриқ камайди. Хавф камайди.
-
Учинчи кун табриклар оқими бир оз сусайиб, энтикиш, ҳаяжонлар ҳам камайиб, сокин дақиқалар бошланаётган эди. X.Toъхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
камай сўзи қатнашган жумлалар:
Камайиб қолмайди ёки бирор жойи (ёки ери) камаймайди
-
Қариянинг ишларига қарашиб юборсанг, бирор еринг камайиб қолмайди.
КАМАЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KAMAY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
камай сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар