бож
билан улашинг
1. тар. эск. Ўрта асрларда Шарқ мамлакатларида савдогарлар, ҳунармандлар ва бошқалардан олинадиган солиқ.
-
Шош аҳли, тамомий фуқаро божни ўз вақтида тўлаган. Мирмуҳсин, Темур Малик
-
Қорахитойлар қувилганидан сўнг, шаҳар маҳкамаси биз ҳунармандларни бож билан қисиб қўйди. М. Осим, Карвон йўлларида
-
Золимлар оларкан элатдан божин, Ёзиб кундан-кунга нафс қулочин. Тоҳир ва Зуҳра
2. Четдан келтирилган мол учун олинадиган, расмий равишда белгиланган ҳақ.
-
Бож тўламоқ.
-
Сарой дарвозаси ёнида божхона бўлиб, чет эл молларидан бож олинарди. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Ажнабий савдогарлардан озмунча бож тушади, деб ўйлайсизми? М. Осим, Карвон йўлларида
-
Аваз карвонларнинг молидан бож олганида Авазни таниб олган. Нурали
3. кўчма Бирор нарса, воқеа, ҳолат учун кетадиган ҳақ, бадал.
-
Тошга тегар, синар дил, Юрак қони тўлар бож. Миртемир, Асарлар
-
Орзуларим олтин тожи, Менинг жоним шунинг божи. Бойчечак
-
Ҳаёт шундай мўъжизаки, Қанча жабрин тортсанг оз. Ўлим эса унинг учун Арзимас бождир, холос. А. Мухтор, Асарлар
бож сўзи қатнашган жумлалар:
Бож тарифи
БОЖ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOJ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бож сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар