камар
билан улашинг
1. Кийим устидан белга боғланадиган, одатда кўндан қилинадиган, тўқали энли тасма; қайиш.
-
Солдатча камар. Камар боғламоқ.
-
Мингбоши кимхоб тўнининг чап барини қайириб, бошмалдоғини кумуш камарга ўтказди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
[Пиёда аскарлар] Белларини қайиш камар билан боғладилар. С. Айний, Эсдаликлар
-
Поччаев ўрнидан туриб, сербар камарини тузатди-да, томоқ қириб, ўзидан хабар берди. А. Мухтор, Туғилиш
2. Шим, юбка кабиларнинг (тушиб кетмаслиги учун) тепасидан ўтказиб боғланадиган (тақиладиган), мато ёки чармдан тайёрланадиган боғ, тасма.
3. кўчма эск. кт. айн. Бел И 1, 2.
камар сўзи қатнашган жумлалар:
Хизмат камарини боғламоқ
Ҳиммат камарини боғламоқ
-
Бойвачча, ота орзусига ҳиммат камарини боғлайверинг. Ойбек, Танланган асарлар
1. Сув қирғоғида, жар четида, тепалик ёки тоғ ёнбағрида ювилиш, ўпирилиш ва шу кабилар натижасида ҳосил бўлган ғорсимон ўйиқ жой, йўл.
-
Акам билан Тоғкамарга тушиб чиқдик. Ўша камар ичи кенг: юз бош қўй соялаши мумкин. Ш. Холмирзаев, Оғир тош кўчса
-
Қирнинг ўркачи нариги четда юксалган тоғнинг белига етиб тугар, ундан, тоғ бағрини кесгандек бўлиб, камар кетган эди. Ш. Холмирзаев, Қил кўприк
2. Дарё, ариқ каби оқар сувларда унинг айланиб оқадиган жойи, айланма ҳаракатли чуқур жойи.
-
Сувонжон тол тагидаги камарга шўнғиб кириб кетарди-да, анчадан кейин балиқ билан чиқиб келарди. С. Анорбоев, Оқсой
-
Пўлатжон сўл оёғи билан сувни шалоплатиб, камардан чиқишга уринар эди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
3. анат. Умуртқали ҳайвон ва одамнинг айрим бўғинларида, ўзаро туташ икки суякнинг бирида бўладиган яримшар шаклидаги ўйиқ жой, кўз.
-
Елка (қўл) камари.
КАМАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KAMAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
камар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар