қув
билан улашинг
1. Етиб ёки тутиб олиш учун орқасидан югурмоқ, қувламоқ.
-
Кийик қувган қуённи пайқамас. Мақол
-
Илон қувса, йўлга қоч, туя қувса, ўрга қоч! Мақол
-
Қувган душманимни қўлга туширдим. Маликайи айёр
-
Олмазорга етганида, кимдир ортидан қувиб етди. М. М. Дўст, Лолазор
2. Бирор жой-макондан мажбурлаб кетказмоқ (жўнатмоқ); ҳайдамоқ.
-
Момо қўлига калтак олиб, болаларни қувибди. Эртаклар
-
[Жуман:] Бечора болаларни иссиқ инларидан қувиб чиқарганларинг ҳам етар, тахтада нима гуноҳ? Ёқма! М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Шиддатли штурм натижасида душман мудофаа марраларидан қувиб чиқарилди. Н. Сафаров, Жангчи шоир
3. кўчма Мансаб, лавозим ва шу кабилардан четлатмоқ, бўшатмоқ, ҳайдамоқ.
-
Бироқ сал фурсат ўтмай, ҳоким тўра тилмочни ишдан қувди. С. Аҳмад, Ҳукм
4. кўчма Йўқ қилмоқ; ҳайдамоқ.
-
Ташвиш қиз боланинг ҳуснини оларкан, шўхлигини ҳам, овозидаги латофатини ҳам қуваркан. С. Аҳмад, Уфқ
-
Кўзга ажиб равшанлик бахш этувчи яшил кўкатлар таровати кечадан бери ғамнок дилини эркалаб, кўксидаги ранж-у аламни қувгандек бўларди. С. Сиёев, Аваз
5. кўчма Ҳаёти, иш-фаолиятида бирор йўл-йўриқ, усул ва шу кабиларга қаттиқ амал қилмоқ; бирор иш-амални қаттиқ тутмоқ, унга берилмоқ.
-
Халилжон ҳам акаларининг йўлини қувди: мактабда ўқиб туриб авиаклубга қатнади. С. Акбаров, Отанинг хаёллари
-
— У фақат охиратни деб яшаган, умр бўйи савоб қувган, — деди чол. А. Муқимов, Қопқон
-
Жонингда қасдинг борми, мунча ароқни қувмасанг. Муштум
6. кўчма с. т. Юриб-елмоқ (пиёда ёки улов билан).
-
Телпагини елвиратиб, Ўзбакларни далвиратиб, Урганч элга қувиб етдик. Юсуф ва Аҳмад
-
Кўп ерларни мен ахтардим от қувиб, Ҳеч кўрмадим Асад Шодмон қорасин. Маликайи айёр
7. Из қувмоқ Изидан таъқиб қилмоқ.
-
Қўр-бошилар ичидан қочиб, менинг орқамдан из қувиб келгансан Ғайратий, Унутилмас кунлар
-
Болта муаллим бошлиқ етти-саккиз чоғли йигит изларидан қувиб келар Н. Норқобилов, Тўқнашув
қув сўзи қатнашган жумлалар:
Кетидан (ёки орқасидан) қувмоқ
-
Мол-дунё орқасидан қувмоқ. Фойда кетидан қувмоқ.
-
Сохта шуҳрат кетидан қувиб, алдамчилик билан шуғулланган шахслар қилмишларига яраша қаттиқ жазоланиши лозим. Газетадан
ҚУВ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QUV сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қув сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар