қутул
билан улашинг
1. Кўнгилсиз, оғир, хавфли ва шу кабилар ҳолдан халос бўлмоқ.
-
Хижолатликдан қутулмоқ. Хавф-хатардан қутулмоқ. Касалликдан қутулмоқ. Ташвишдан қутулмоқ.
-
Сен қутулдинг қайғу, ҳасратдан. Ғайратий
-
Босиб келаётган ғашликдан қутулиш учун, чамадонидан икки-учта китобини олди. Х. Султонов, Онамнинг юрти
2. Сақланмоқ, омон қолмоқ.
-
Бир ўлимдан қутулдим. Қордан қутулиб, ёмғирга тутилмоқ.
-
Сиз ўйлаган қадар осон эмас, афандим, гуноҳдан қутулиб кетишингиз. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Комил балони билади, — деб ўйлади ичида бек, — Менинг қорабайиримдан қочиб қутулди у тулки! Ҳ. Ғулом, Машъал
3. Банди, тутқун каби ҳолатдан бўшамоқ, бўшаб чиқмоқ; озод бўлмоқ.
-
[Йўлчи] Қамоқдан қутулиб чиқса, уни бир кўрсам. Ойбек, Танланган асарлар
4. Ташлаб, тарк этиб, барҳам бериб ёки воз кечиб халос бўлмоқ.
-
Чекишдан қутулди. Ёмон одатларидан қутулди.
-
Агар шу ҳол-да давом эта берсаларинг, икковларингга ҳам баравар жавоб бериб, қутуламан! А. Қодирий, Ўтган кунлар
5. Режадаги иш, вазифа ва шу кабиларни бажармоқ, тугатмоқ, амалга оширмоқ.
-
Тўйнинг юмушларидан эндигина қутулган Йўлчи тўққиз ёғочли уйда ёлғиз ўтирар эди. Ойбек, Танланган асарлар
6. Зиммадаги бурч, қарз кабилардан ҳисоб-китоб билан узилмоқ.
-
Нега қутулар экансан! Дадамнинг ҳақларини бериб, ундан кейин қутуласан. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Шундай қилиб, бой икки юз минг сўм учун берадиган закотдан қутулди Ойбек, Танланган асарлар
-
Қарзимиздан қутулсак, худога шукур, қутулмасак, яна бой елкамизда-да. Шарқ юлдузи
7. сўзлашув тили Кўзи ёримоқ; бўшанмоқ, туғмоқ (ҳомиладор аёл ҳақида).
-
Эсон-омон қутулдингизми, Салимахон, уй билан бўлиб, қут-лагани ҳам келолмасам-а. Р. Файзий, Сен етим эмассан
қутул сўзи қатнашган жумлалар:
Кўпдан қуён қочиб қутулмас
-
Олишар бирон йўлини топаётгандир-да, топмайдиган бўлса, Аҳмедов акам айтмас эдилар. Олимлар ҳам бир бўлиб ишласа кўпдан қуён қочиб қутулмайди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Қочиб қутулмайди
-
Ёшлардан иш қочиб қутулмайди.
ҚУТУЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QUTUL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қутул сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар