қутур
билан улашинг
1. Қутуриш касалига йўлиқмоқ.
-
Қутурган бўри. Ит қутурса, эгасини қопади. Мақол
-
— Э, мусулмон, нега қопмайди, дейсиз, бу ит қутурган-ку, ахир, — деди Тўқсонов ва дарров ёнидан қора тўппончасини чиқарди. П. Турсун, Ўқитувчи
2. кўчма Жон-жаҳди билан, ўзини тутолмаган даражада, ёвузларча ҳаракат қилмоқ.
-
Белград атрофида бўлаётган жангда немислар қутуриб қаршилик кўрсатар эди. Н. Сафаров, Дон
-
Дадам қутуриб, қўлларига илинган нарсани улоқтирардилар. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
3. кўчма Босар-тусарни билмай қолмоқ, ҳаддан ошмоқ.
-
Ихлосманд кўпайса, эшон қутурар. Мақол
-
[Чайқовчи] Қутурмай ҳам нима қилсин. Чайқовчиликда айбланганларнинг устидан судлар шу қадар юмшоқ ҳукм чиқарадики, билмайсан киши: жазо бердими, насиҳат қилдими. А. Қаҳҳор
4. кўчма Зўр куч, шиддат билан юз бермоқ, содир бўлмоқ; авжига минмоқ.
-
Бўрон қутурмоқда.
-
Сув қутуриб келяпти, паромни чирпирак қилиб олиб кетади. С. Аҳмад, Иқбол чироқлари
-
Айрим жойларда ёнғин қутуриб, ўз ўлжасини катта иштаҳа билан ютмоқда. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Қутурган шамол томни учириб кетгундек увуллайди. Ёшлик
ҚУТУР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QUTUR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қутур сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар