ҳузур
билан улашинг
Юқори даражадаги қаноат, қониқиш ҳисси, киши вужуди, аъзоларининг яйраш ҳолати; роҳат.
-
Ўз меҳнатининг ҳузурини кўрмоқ.
-
Канал суви қирғоққа бир маромда ел пуркаб, саратонда одамга ҳузур бағишлайди. Ўзбекистон қўриқлари
-
Пахтачиликнинг азоби ҳам, ҳузури ҳам бор. Газетадан
-
Латофат гуллар ичида юргандек, ҳузур билан нафас олди. С. Зуннунова, Янги директор
ҳузур сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳузур қилмоқ
-
Ҳузур қилиб нафас олмоқ. Совуқ сувда ҳузур қилиб ювинмоқ.
-
Баҳор ҳавосидан кўнгиллар ҳузур қилади. Ойбек, Улуғ йўл
-
Умид югуриб чиқиб, қўлини совунлаб ювиб келди, овқатни ҳузур қилиб ичди. Мирмуҳсин, Умид
-
Мирвалиев ўз гапидан ўзи ҳузур қилиб кулди. Муштум
кўм. взф. (жўналиш, ўрин-пайт ва чиқиш келишикларида — ҳузурига, ҳузурида, ҳузуридан) Макон муносабатларини билдиради.
-
Азимжон ишдан қайтаётиб, бугун яна онасининг ҳузурига кирди. Саодат
-
Тошпўлатов раис билан мактаб ҳузурида курс очиш учун махсус жой ажратиш режалари ҳақида узоқ суҳбатлашди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
-
Ташаббускор қурувчилар ҳузуридан қайтар эканмиз, улар амалга ошираётган ишлар ва белгилаётган режалар ҳақида ўйладик. Газетадан
ҲУЗУР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HUZUR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳузур сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар