ҳуш
билан улашинг
Кишининг бирор нарса-ҳодисани сезиш, идрок этиш, англаш қобилияти, шундай сезги, идрокка эга ҳолат.
-
Кумуш сесканиб ўзига келди. Хушдан ажралаёзган бечоралар [қутидор, Офтоб ойим] бу ҳолдан бир оз жонлангандек бўлдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Унинг гапи Сидиқжоннинг қулоғига кирмас эди. Сидиқжон то ҳушини ўнглагунча, Болтабой бостирмага кириб келди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
ҳуш сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳуши (бошидан) учмоқ
-
Дараксиз деган сўзни эшитди-ю, онанинг ҳуши бошидан учди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Ўлимни биринчи марта кўрганим учунми, ҳушим учиб, қотиб қолдим. О. Ёқубов, Излайман
-
Бирдан босди орқадан Тўполон, милтиқ товуши. Шу чоқ йўловчиларнинг Учди бошидан ҳуши. Ғайратий
-
Довуллаётган юзини кафти билан силаганча юриб кетди, ҳуши учганча, автобусга ўтирди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Ҳуши кетмоқ
-
Болада, мурти сабза уриб қолган бўлса ҳамки, болалигини қўймайди: беҳига ҳуши кетди, деб ўйлади қора-байирдаги кекса киши. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Ҳушига келмоқ
-
Ҳамма унинг бўзарган юзига тикилиб, ҳушига келишини сабрсизлик билан кутмоқда эди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Ота ҳушига келиб, кўзини очди. М. Маҳмудов, Мангу куй излаб
Ҳушидан кетмоқ
-
Топди, жигарбандини топди, Хосият хола муздек мармар тошни қучоқлаб, ҳушидан кетди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
-
Яраланган Абдуллаев қимир этмай ҳушидан кетди. Т. Рустамов, Мангу жасорат
Ҳушини йиғмоқ
-
Искандеров бир сесканиб, яна ҳушини йиғиб олди. С. Аҳмад, Бош оғриғи
-
Ҳовли ўртасида қаққайиб турган Меъмор ниҳоят ҳушини йиғиб олди. Мирмуҳсин, Меъмор
Ҳушини олмоқ
-
Бахт Ғуломжоннинг ҳушини олиб қўйди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Қоронғи кечада вавағ ва битбилдиқлари билан киши ҳушини олгувчи беданалар М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
ҲУШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HUSH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳуш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар