ҳуштак
билан улашинг
1. Ҳавони пуфлаб чиқариш йўли билан чалинадиган асбоб, мослама.
-
Сопол ҳуштак. Милиционер ҳуштаги.
-
Йўлчи уни [болани] овутиш учун, толдан бир новда кесиб олиб, кичкина ҳуштак ясади. Ойбек, Танланган асарлар
2. Ана шундай асбоб, мослама ёрдамида ёки лаб ва тишлар орасидан ҳаво чиқариб ҳосил қилинган товуш.
-
Кўча қоровули ҳуштагини эшитиб тўхтади.
-
Одамлар норозилик билан қарсак чалишар, залнинг чекка-чеккаларидан ҳуштак овозлари эшитилиб қоларди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Турсунбой икки бармоғини оғзига тиқиб, ҳуштак чалди. С. Аҳмад, Уфқ
3. Бирор таъсир, табиий ҳодиса туфайли ҳосил бўладиган, ҳуштакка ўхшаш товуш.
-
Тўсатдан девордаги радиокарнай ҳуштак чалиб, кейин хириллай бошлади. Муштум
-
Қалдирғочнинг ташландиқ уясидан ингичка ҳуштак овози чиқарди: изғирин беркиниб олиб, шўхлик қилаётганга ўхшайди. Чўлпон, Кеча ва кундуз
-
Кучли шамол дарахт шохларини бир-бирига қасир-қусур уриб, ҳуштак чалди. Й. Муқимов, Матонатли кишилар
ҲУШТАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HUSHTAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ҲУШТАК сўзига берилган маънолар
ҳуштак сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
ҳуштак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар