ҳушёр
билан улашинг
1. Шароит, ҳолатни, нарса-ҳодисанинг моҳиятини тез англаш қобилиятига эга; шундай қобилият, идрок билан иш тутадиган; зийрак.
-
Ҳакимбойваччадек ҳушёр йигит қайда? Бойларимизнинг бари ҳушёр. Ақли бўлгани учун бой бўлганда. Ойбек, Танланган асарлар
-
У сув тўлдириб қўйилган қумғон тагига олов ёқди. Ҳушёр шогирдлари ҳатто тутантириқ ҳам тайёрлаб қўйишган экан. Мирмуҳсин, Меъмор
2. Теварак-атрофга, ён-веридаги ҳодисаларга сезгирлик билан кўз-қулоқ бўлиб турувчи; сергак.
-
Чегарада ҳушёр туради посбон, Бегона бирор хас учиб ўтолмас. Р. Бобожон
-
Ҳушёр туриб, адашмай, Ҳар шар-пани сезаман. Уйғун
3. Эс-ҳуши жойида, ҳушини йўқотмаган (асосан, ичкилик, кайф таъсирида эмасликни билдиради).
-
Алимардон қанча май ичганининг ҳисобига етмади Ҳушёр пайтларида у ўзининг аҳволини ўйлаб кўрар, назарида, даҳшатли туш кўраётганга ўхшаб кетар эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Абдишукурнинг кайфи баланд бўлса-да, ҳуши ҳали ўзида, мумкин қадар ўзини ҳушёр тутишга тиришади. Ойбек, Танланган асарлар
ҳушёр сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳушёр тортмоқ
-
Муҳаммадиев ҳушёр тортди-да, тавба-тазарруга ўтди. И. Раҳим, Қадриабад одамлар
-
Ширакайф ўтирган йигит милиция ходимини кўриб, ҳушёр тортди. Газетадан
-
Тўнғич ботир ҳушёр тортиб, яроғларини тайёр қилибди. Чалпак ёққан кун
ҲУШЁР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HUSHYOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳушёр сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар