синдир
билан улашинг
Синмоқ феълининг орттирма нисбати.
-
Тош отиб, ойнани синдирмоқ. Йиқилиб, оёғини синдириб олмоқ. Иш юришмаса, буламиқ дандон синдирар. Мақол
-
Беҳуда ҳаракат белни синдирар. Мақол. Акрамхоннинг онаси девори қулаётган уйдан қочиб чиқаман деб, остонага қоқилибди-да, оёғини синдирибди. И. Раҳим, Тинимсиз шаҳар
-
Йигит охири Забаржадни ялинтириб, ғурурини синдирди. Ёшлик
-
Ўз отам синдирди менинг шаънимни, Энажон, олиб кел шу эшонимни. Эрали ва Шерали
синдир сўзи қатнашган жумлалар:
Белини синдирмоқ
-
Душман белини синдириш учун озмунча қурбон бермадик. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Колхозчи қул эмас-ку? Бир жувоннинг тўрт ой белини синдириб топганини мен, сиз, анавалар ёзда салқин, қишда иссиқ ерда ўтириб олар эканмиз. С. Сиёев, Отлиқ аёл
Илигингни (ёки оёғингни) синдираман
-
Ҳа, кўчага чиқмайсан, эшитдингми? Ҳой бола! Илигингни синдираман-у, касалингни боқиб ўтиравераман. Н. Сафаров, Саодатнинг қиссаси
Нон (ёки патир) синдирмоқ
Тийин устида тиш синдирадиган одам
-
Малик Раҳимовни бир тийиннинг устида тиш синдирадиган зиқна одам, деб бўлмайди. Муштум
Хари (ёки чўп) синдирмоқ
Шохини синдирмоқ
-
[Зуҳра] Ўтган сафар мажлисда Хўжабековнинг шохини, қолаверса, ўзининг ҳам шохини синдириб, Шербекнинг қўлини баланд қилиб кетган эди. С. Анорбоев, Оқсой
Қанотини синдирмоқ
СИНДИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SINDIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
синдир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар
Янги сўзлар
- груминг
- мастер-класс
- чобуксувор
- контекстдаги галлюцинация
- спиннер
- Сунъий интеллект код агентлари (AI Code Agents)