синф
билан улашинг
Кишиларнинг тарихан шаклланган ишлаб чиқариш тизимида, ижтимоий меҳнатни ташкил этишда муайян мавқе ва ўринга эга бўлган, ишлаб чиқариш воситаларига, ижтимоий бойликнинг тақсимла-нишига бир хил дахлдорлиги ва манфаатларининг умумийлиги жиҳатидан бирлашган катта гуруҳи; нисбатан барқарор бўлган катта ижтимоий қатлам.
-
Ижтимоий синфлар. Мулкдорлар синфи.
-
Ўзбекистонда фуқароларга мулкдор бўлиш ҳуқуқининг берилиши жамиятни қарама-қарши синфларга бўлиб ўрганиш ғоясини ҳам инкор этади. ЎзМE
-
Ҳозир социологияда жамиятни синфларга ва бошқа ижтимоий гуруҳларга бўлишнинг турли мезонлари илгари сурилмоқда. ЎзМE
1. Ўқувчилар томонидан бир ўқув йили давомида эришиладиган умумий билим савияси; мактаб таълимининг ҳар бир босқичи; мактабнинг асосий таркибий бирлиги.
-
Синфдан синфга ўтмоқ.
-
Таълат ўнинчи синфни кумуш медал билан тамомлади. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
10- А синфида ўқийдиган Рустам., кузда пахта байрамига атаб мактабда ўтказилган кечада рубоб чалиб, ашула айтганида ҳам уни яхши кўраркан. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. Ўқув юртларида машғулот ўтказиладиган хона, аудитория.
-
Ёруғ синф. Синф доскаси.
-
Синфга киришим билан, болалар қичқириб юборишди: — Ур-ре-е, Ҳожи келди. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
Ўқувчи биз кўпчиликмиз, ўқитувчи ҳаммамизни баравар кўролмайди, деб ўйлайди. Ҳолбуки, ўқитувчи синфдаги ҳар бир боланинг нима қилаётганини аниқ билиб туради. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
3. кўчма Бошланғич ва ўрта мактабларда ўқув йили давомида ягона ўқув дастури асосида таълим олувчи ўқувчилар жамоаси.
-
Синф раҳбари.
-
Синф бир оғиздан Ассалому алайкум! деб қичқирди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Мактабда ёмон бўлсам, ё икки кун бормасам, бутун синф оёққа турарди. Ёшлик
4. Бадиий ўқув юртларида ўқувчиларнинг бирор ўқув фани бўйича ихтисослаштирилган гуруҳи.
-
Композиция синфи.
-
Маликани Ўзбекистон халқ артисти С. Қобулова синфига ўқишга қабул қилиш мақсадида тайёрлов курсида ўқитишди. Газетадан
5. биология Ўзаро қариндош ҳайвонлар ёки ўсимликлар туркумларини бирлаштирувчи категория.
-
Сутемизувчилар синфи.
СИНФ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SINF сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
синф сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар